Хитойдаги ўрмон ёнғинларида 19 киши вафот этди
Олам
−
02 Апрель 2020
5054Жорий йилнинг 31 март куни бошланган Хитойнинг жанубий-ғарбий қисмидаги ўрмон ёнғини бугунга келиб катта ҳудудни қамраб олди. Маълум қилинишича, ушбу ёнғинларни ўчириш пайтида 19 нафар одам ҳалок бўлди.
Таъкидланишича, 2800 дан ортиқ ўт ўчирувчи ҳали ҳам Хитойнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Сичанг шаҳри яқинидаги ўрмон ёнғинини ўчиришга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирда шаҳар атрофидаги ўрмонинг катта қисми олов ичида қолган. Ўт ўчирувчилар ёнғинни шаҳарга яқинлаштирмасликка ҳаракат қилмоқда.
Маълум бўлишича, ўт ўчирувчиларнинг учта гуруҳи ўрмон ёнғинларига қарши уч ҳудудда курашмоқда. Шаҳар ҳукумати вакилининг сўзларига кўра, ёнғин маҳаллий вақт билан жорий йилнинг 31 март куни бошланган ва кучли шамол туфайли тезда тоғлардаги катта ўрмонларга тарқалиб кетган.
Малумотларга кўра, ёнғинга қарши курашда 19 киши ҳалок бўлди, улардан 18 нафари ўт ўчирувчи ва уларга йўл кўрсатган бир нафар киши. Улар шамол йўналишини кескин ўзгартириши оқибатида олов халқасига тушиб қолишган.
LiveБарчаси