“InFinBank” кредит шартномаларини хато тузган. Банк жаримага тортилди
Жамият
−
28 Январь 2020
7893“InFinBank”да кўплаб фуқаролардан келиб тушган шикоятлар асосида ткширув ўтказилиб, банк жаримага тортилди. Бу ҳақда Марказий банк Матбуот хизмати хабар бермоқда
Марказий банк томонидан келиб тушган мурожаат асосида АТБ “InFinBank”да истеъмол кредитларини ажратиш тартиб-тамойиллари банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига қанчалик жавоб бериши юзасидан ўрганиш ўтказилган.
Ўрганиш давомида банкларда бир қатор қоидабузарликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. Жумладан,
кредит шартномалари банкнинг кредит бўйича фоиз ставкасини бир томонлама ўзгартириш ҳуқуқи билан тузилган;
кредит шартномаларида истеъмол кредитининг тўлови учун пул маблағлари кўчирилгунга қадар даврда қарз олувчиларнинг бирон-бир тўловларсиз кредит олишдан воз кечиш ҳуқуқи белгиланмаган;
айрим қарз олувчиларга имзоланган шартномаларнинг нусхалари берилмаган.
Шунга кўра, АТБ “InFinBank”га истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини тиклаш, шу жумладан, кредит шартномалари шартларини қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш юзасидан кўрсатма юборилди.
Банк хизматларини кўрсатиш жараёнида йўл қўйилган қоидабузарликлар учун АТБ “InFinBank”ка нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 57-моддасига мувофиқ жарима санкциялари қўлланилди.
LiveБарчаси