“Ҳеч қачон!” Эрон АҚШ билан музокара қилмаслигини маълум қилди

Олам

image

Эрон генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилгани сабаб АҚШ билан ҳар қандай шароитда ҳам музокара қилмайди. Бу ҳақда Эрон Олий раҳбари Али Ҳоманаийнинг ҳарбий маслаҳатчиси Ҳусайн Деҳган маълум қилган.

ОАВ маълумотига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Зариф генерал Сулаймоний ўлдирилганидан сўнг АҚШ билан музокара олиб бориш имкониятлари ҳақида гапирган эди. Вазир шартлардан бири сифатида расмий Теҳронга қартилган санкциялар олиб ташланиши кераклигини айтган. Бу таклифга АҚШ президенти Дональд Трамп ўз муносабатини билдирар экан, санкциялар олиб ташланмаслигини маълум қилди. Ўз навбатида, Муҳаммад Зариф АҚШ Президентининг муносабатига ўз фикрини билдирар экан, ОАВдаги сарлавҳаларга эмас, фактларга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.  

“Ҳар қандай шароитда ҳам эрон миллати бу каби таҳқирлашга чидамайди. Бу халқ бошқа бир мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган расмий амалдорни ўлдириш ҳақида буйруқ берганлар билан музокаралар олиб бормайди”, деган Эрон Олий раҳбари маслаҳатчиси.  

Деҳганнинг таъкидлашича, Эрон АҚШ билан икки томонлама музокара олиб бориш ниятида эмас, фақатгина ядровий битимлар бўйича билвосита мулоқот ўрнатилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг