Президент 40 йил олдинги қотиллиги учун озодликдан маҳрум этилди
Олам
−
30 Ноябрь 2019
84222019 йилнинг 29 ноябрь куни Суринам суди президент Десири Баутерсни қарийб 40 йил олдин сиёсий мухолифларни ўлдиришда айбдор деб топди. Бу “Reuters” хабар берди.
Суд сиёсатчини 20 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этди. Суднинг маълумотларига кўра, Президент 1982 йил декабрь ойида Суринам аскарлари томонидан қийноққа солинган 14 мамлакат зиёлилари ва 1 Нидерландия фуқаросининг ўлимига жавобгар. Aйни пайтда сиёсатчининг ўзи Хитойга хорижга ташриф буюрмоқда, дея хабар беради агентлик.
Баутерс ҳокимият тепасига Суринамда 1980 йилда "сержант тўнтариши" деб номланган ҳарбий исён натижасида келган. Натижада мамлакатда 11 йил давомида ҳарбий диктатура режими ўрнатилди. 1991 йилда Баутерс ҳокимиятдан кетган. Сўнгги бор 2015 йилда мамлакат парламенти томонидан янги президентлик муддати учун қайта сайланган.
Шаҳноза Тўрамуротова