Ўзбекистон вакили Бутунжаҳон якка курашлар ва жанг санъати федерацияси вице-президенти этиб сайланди
Спорт
−
26 Ноябрь 2019
4402Шу кунларда Тошкентда таэквондо ITF бўйича Ўзбекистон Кубоги мусобақалари ўз якунига етди. Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Бутунжаҳон якка курашлари ва жанг санъати президенти, профессор Жианни Саритцу ҳам иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
"Мусобақалар якунида жаноб Жианни Ўзбекистон таэквондо Миллий Ассоциацияси раиси Лазиз Ҳасановнинг Бутунжаҳон якка курашлар ва жанг санъати WASCO федерациясининг биринчи вице-президенти этиб сайланганини эълон қилди.
Шунингдек, Саритцу Лазиз Ҳасановга қора белбоғ 9-ДАН соҳибини англатувчи махсус сертификатни ҳам топширган.
Шунингдек, Ғафуржон Абдувалиев Ўзбекистон WASCO федерацияси президенти этиб сайланди.
LiveБарчаси