АҚШ тарихида илк бор фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Олам
−
12 Апрель 2020
17037АҚШ федерал ҳукумати янги коронавирус тарқалиши муносабати билан мамлакат тарихида биринчи марта АҚШнинг барча штатларида ва Колумбия пойтахтида фавқулодда ҳолат тўғрисидаги декларацияни тасдиқлашга қарор қилди. Бу ҳақда 11 апрель куни CNN хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу режим жорий этилган охирги штат Ваёмин штатидир. АҚШ Президенти Дональд Трамп ушбу ҳужжатни 11 апрель куни маъқуллаган. Фавқулодда вазият тўғрисидаги декларация штат ҳокимиятларига инфекциянинг тарқалишига қарши курашиш учун федерал ҳукумат маблағларини олишга имкон беради.
Нашрнинг таъкидлашича, ушбу режим айни пайтда АҚШнинг бир қатор чет эл ҳудудларида ҳам амал қилмоқда. Улар орасида АҚШнинг Виржиния ороллари, Iимолий Мариан ороллари ҳамдўстлиги, Гуам ва Пуерто-Рико ҳам бор.
Федерал ва маҳаллий ҳокимият маълумотлари асосида ҳисоб-китобларни амалга оширадиган Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда 529 мингдан ортиқ коронавирус инфекцияси қайд этилган. 20,6 мингдан ортиқ одам вафот этди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь