Тошкент дорихоналарида тиббий ниқоблар нархи нега ошиб кетди?
Жамият
−
06 Февраль 2020
8743Хитойда пайдо бўлган коронавируснинг қўрқинчи бутун дунёга ёйилиб бўлди. Айниқса, тиббий ниқобларга бўлган талаб кескин ошиб кетди. Шу сабаб уларнинг нархи кўтарилди. Ўзбекистонда бу борада вазият қандай? Журналистлар пойтахт дорихоналаридаги ҳолат билан қизиқишди.
“Аксари харидорлар ниқобларни доналаб эмас, балки қутилаб олмоқда. Уларга бўлган талаб сезиларли равишда ошди”, дейди дорихоначилардан бири.
Маълумотларга кўра, тиббий ниқобларнинг нархи ҳам ўзгарган. Дорихоналарни кузата туриб, қуйидаги ҳолатлар аниқланган. Яъни, марказий туманлар ва асосий кўчаларга яқинроқ дорихоналарда тиббий ниқобларнинг нархи юқори ёки маҳсулотнинг ўзи йўқ. Уч кун олдин 1000 сўм бўлган тиббий ниқоб аллақачон 1500 - 2000 сўмга сотилмоқда.
Кузатувлар натижасида аён бўлдики, айрим дорихоналарда ниқоблар оддий докаларда тикилган ва битта ўрамга жойлаштирилган.
Сотувчилар дастлаб пулни олишади, қайтим қайтаришади ва мана шу қўллар билан ниқобларни олиб узатишади. Қўллар вирусли касалликларнинг асосий манбаларидан бири эканлиги ҳақида гапирилганида, улар уни қутисига солиб қўйиш ҳолатлари кўп кузатилмоқда.
Таъкидланишича, Ўзбекистондаги дорихоналарда бундай тиббий ниқоб кам ҳам, қиммат ҳам эмас. Харидорларнинг фикрига кўра, дорихона эгалари вазиятдан келиб чиқиб, мўмайгина пул қилиш мақсадида уларнинг нархини икки баравар оширишган.
LiveБарчаси