Қашқадарёдаги оммавий тартибсизликлар юзасидан расмий маълумот берилди
Жамият
−
18 Январь 2020
13306Жорий йилнинг 11 январь куни Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, “Мустақиллик” кўчасидаги оммавий тартибсизликлар юз берган эди. Ушбу ҳодиса юзасидан ИИВ ЙҲХББ расмий маълумот берди.
Хабарга кўра, Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани прокуратураси томонидан “2020 йил 11 январь куни Ш.Нуримов ва бошқаларнинг ҳаракатларида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш орқали оммавий тартибсизликлар ташкил қилиш ва фаол қатнашиш, ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда тухмат қилиш каби ижтимоий хавфли қилмишлар аломатлари мавжудлиги сабабли мазкур ҳолат юзасидан” жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 139-моддаси 3 қисми “г” банди ва 277-моддаси 2 қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
“Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ катта инспектори, катта сержант Н. Ярматовга нисбатан хизмат текшируви олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши айтиб ўтилган.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси