Сергели саноат зонасида йирик ёнғин юз берди

Жамият

image
Учтепадаги мебель цехида ёнғин бўлди north_east

Учтепадаги мебель цехида ёнғин бўлди

Кеча, 8 ноябрь куни Тошкент шаҳри Сергели туманида мебель ишлаб чиқариш цехида йирик ёнғн юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ЁХБ Матбуот хизмати хабар берди.

Ёнғин соат 17:52 да Сергели тумани, 2-мавзе, Лутфикор 1-тор кўчаси 1-уй, Сергели кичик саноат зонаси худудида жойлашган бинонинг 2-қаватидаги мебель ва синтепон ишлаб чиқариш цехларида юз берган. Ёнғинда ишлаб чиқариш цехларининг ички ва том қисми 1500 кв м майдонида ёнган.

Ёнғиндан бинонинг 15500 кв м майдонидаги қурилмалари сақлаб қолинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 17:57да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 19:46 да қуршаб олиниб, соат 20:20да ўчирилган.

Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади. Ёнғин жойига 18 та ёнғин ўчириш техникалари жалб қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Сергели саноат зонаси

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг