Иқтисодиёт вазирига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
15 Август 2019 7845 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 14 августдаги қарори билан Ғанишер Абдукаримович Маматқулов Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Аввалроқ, Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь