Озарбайжоннинг Украинадаги консуллиги ўққа тутилди

Олам

image

Озарбайжоннинг Украинанинг Харьков шаҳридаги консуллиги ўққа тутилди, қурбонлар йўқ. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

“6 ноябрдан 7 ноябрга ўтар кечаси Харьков шаҳридаги Озарбайжон Республикасининг консуллиги биноси ўққа тутилди. Консуллик биносининг эшиклари ва деразаларига олтита ўқ узилган. Ходимлардан ҳеч ким жароҳат олмади, чунки тунда бинода ҳеч ким йўқ эди. Консулликнинг видеокамераларида икки ҳужумчи қайд этилган”, дейилади Озарбайжон ТИВ хабарида.

Таъкидланишича, Харьков полицияси консуллик биносига қилинган ҳужум юзасидан жиноий иш қўзғатган.

“Сўнгги пайтларда Арманистоннинг радикал кучлари Озарбайжоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига қарши провокациялар уюштираётганлигини ҳисобга олсак, Харьковдаги фахрий консуллигимизга қилинган ҳужум ушбу таҳдидлар қаторида кўриб чиқилиши керак. Биз радикал арман кучларининг Озарбайжон дипломатлари ҳамда чет элдаги маҳаллий озарбайжон ҳамжамиятлари аъзоларининг ҳаёти учун хавфли бўлган ҳужумларини қатъиян қоралаймиз”, дейилида хабарда.

Шунингдек, Озарбайжон томони маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан айбдорларни жазолашда ҳамкорлик қилиши маълум қилинган.

Фаррухжон Муродқулов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг