Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасига ҳужум уюштирилди (видео)

Олам

image
0:00
0:00
download

Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда бугун, 27 январь куни Озарбайжон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 27 январь куни Боку вақти билан соат 08:30 да Озарбайжоннинг Эрон Ислом Республикасидаги элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилган. Босқинчи “Калашников автомати” билан қуролланган бўлган. У қўриқлаш постини бузиб кириб, хавфсизлик хизмати раҳбарини ўлдирган. Ҳужумнинг олдини олиш чоғида элчихонанинг икки қўриқчиси яраланган. Уларнинг аҳволи ҳозирда қониқарли.

“Айни пайтда ушбу ҳужум юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Иш тафсилотлари бўйича жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади”, дейилади Озарбайжон ТИВ баёнотида.

Теҳрон полицияси бригадаси бошлиғи Ҳусайн Раҳимийнинг айтишича, жиноятчи ҳибсга олинган. Дастлабки терговлар ҳужумга шахсий ва оилавий муаммолар сабаб бўлганини кўрсатган.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг