Озарбайжонлик “вор в законе” Лоту Гули Туркияда ўлдириб кетилди

Олам

image

Туркиянинг Анталия шаҳрида жиноий оламда Лоту Гули номи билан танилган “қонундаги ўғри” Нодир Салифов ўлдириб кетилди. Бу ҳақда Туркиянинг бош ахборот манбаси – Анадолу агентлиги хабар бермоқда. 

Агентлик маълумотларига кўра, озарбайжон “вор в законе” ресторанда тушлик пайтида отиб ўлдирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, отиб ўлдирилган Хул Ахмедилинский, Гулининг ички доираси аъзоси бўлган. Бошининг оғир яраси билан Гули шифохонага ётқизилган ва у ҳушига келмасдан вафот этган. 

Қотил эса воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлган. Аммо бир мунча вақт ўтгач, у Денизли шаҳрига олиб борадиган магистралда ушланган. 

Марҳум замонавий ўғрилар дунёсининг энг машҳур вакилларидан бири бўлгани айтилади. 1972 йилда туғилган марҳум умрининг кўп йилларини Озарбайжон колонияларида ўтказган. Гули 2000 йилда “қонундаги ўғри” мақомини олган. 

2017 йилда у 12 йиллик қамоқ жазосини ўтаб бўлгач, озод қилинди ва Туркияга кўчиб ўтди. У ўша ердан туриб жиноий империясини бошқарган. 

2019 йил 1 ноябрда Россия терговчилари чет элларда яшириниб юрган "Лоту Гули" номи билан танилган озарбайжонлик жиноятчи Нодир Салифовга қарши жиноий иерархияда юқори ўринни эгаллаб олгани учун жиноий иш очгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лоту Гули

Баҳолаганлар

1295

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар