Озарбайжонда президент сайлови бошланди (видео) 

Олам

image

Бугун, 7 февраль куни Озарбайжонда навбатдан ташқари президент сайлови старт олди. Озарбайжон Республикасининг амалдаги Президенти Илҳом Алиев, вице-президент Меҳрибон Алиева ва уларнинг оила аъзолари Қорабоғнинг Хонкенди шаҳридаги 122-сонли сайлов округининг 14-сайлов участкасида овоз берди. 

Қайд этилишича, 7 нафар номзод (Илҳом Алиев, Элшод Мусаев, Фозил Мустафо, Фуад Алиев, Қудрат Ҳусанқулиев, Рози Нуриллаев, Зоҳид Ўруж) беллашаётган ҳокимият учун сайлов жавоблари икки кундан сўнг, 9 февраль куни эълон қилинади.  

Шунингдек, ўз сайлов участкаларига Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов, Мудофаа вазири Зокир Ҳасанов, Президент ёрдамчиси Ҳикмат Ҳожиев, Бош прокурор Камрон Алиев, Бош вазир Али Асадов, Озарбайжон Миллий Мажлиси раиси Соҳиба Гафарова, Президент Администрацияси раҳбари Самир Нуриев, Фавқулодда вазиятлар вазири Камолиддин Ҳайдаровлар ҳам етиб борган.  

Маълумотларга кўра, сайловчилар рўйхатида 6 миллион 478 минг 623 нафар сайловчининг номи бор. Улар мамлакат бўйлаб 6537 та сайлов участкасида овоз беради.

Хориждаги Озарбайжон фуқаролари учун 37 давлатдаги элчихоналар ва консулликларда 49 та сайлов участкаси ташкил этилган. Ушбу сайлов участкаларида 23 мингдан ортиқ сайловчи ўз овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланади.

Сайловда 190 та халқаро медиа ташкилоти қатнашмоқда. Улардан 216 нафари халқаро кузатувчи сифатида рўйхатга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорабоғда ҳам сайлов участкалари ташкил этилши, тугатилган Тоғли Қорабоғнинг қамоқдаги раҳбари Араик Арутюнян Озарбайжондаги сайловларда иштирок этмоқчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Илҳом Алиев сайлов Қорабоғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг