Озарбайжонда карантин кузгача узайтирилди

Олам

image

Озарбайжонда коронавирус пандемияси сабабли жорий қилинган карантин режими 31 августгача узайтирилди. Бу ҳақда республика ҳукумати ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаб сайтида хабар берилди.

Баку шаҳри ва Жалилобод, Ганжа, Масаллин, Мингечевир, Сумгати, Евлах, Апшерон, Бардин, Геранбой, Гойголь, Хачмаз, Сиязан, Шекин туманларидаги қатъий карантин эса 5 августгача давом этади.

Бугун, 20 июлдан бошлаб Ленкоран шаҳри ва Самух туманида коронавирус тарқалиш тезлиги инобатга олиниб, карантин режими қўлланмайди. 

20 июлдан карантин режими кучайирилган шаҳар ва туманларда сартарошхона, гўзаллик салонлари ишга тушади.

Озарбайжон тезкор штаби маълумотига кўра, 20 июль ҳолатига 27 521 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 354 нафари вафот этган ва 18 967 нафари соғайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Озарбайжонда

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг