Озарбайжонда карантин қоидалари қайта жорий қилинди

Олам

image

Касалликка чалинганлар сони кескин кўпайгани сабабли, Озарбайжон ҳукумати яна бир қанча шаҳар ва вилоятларда карантин эълон қилди. Бу сафар чеклов чоралари кучайтирилди.

Хабар қилинишича, барча дам олиш кунлари пойтахт ва тўртта туманда қатъий карантин амал қилади - 6 июнь ярим кечасидан 8 июнь тонгги соат 6 гача.

Ҳукуматнинг огоҳлантиришича, агар бошқа минтақаларда юқтирганлар сони кўпайиб кетса, у ерда қаттиқ чеклов чоралари киритилади. Ички ишлар органларига жорий этилган чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш топширилди.

Дам олиш кунлари юқорида санаб ўтилган барча туманлар ва пойтахтда деярли барча ташкилотлар, шу жумладан, дўконлар ўз фаолиятини тўхтатади. Тиббий муассасалар, шаҳар ҳаётини қўллаб-қувватлаш хизматлари ва ижтимоий хизматлар корхоналари бундан мустасно.

Бошқа соҳаларда ишлайдиган фуқароларга уйдан чиқиш тақиқланади.

Таъкидланишича, алоҳида ҳолатларда уйни тарк этиш мумкин, аммо бунинг учун махсус рақамга қўнғироқ қилиш ва ички ишлар вазирлигининг рухсатини олиш керак бўлади.

Шаҳар атрофида фақат тез ёрдам машиналари, махсус жиҳозлар ва ишлашга рухсат берилган тузилмаларнинг расмий транспорт воситалари билан саёҳат қилиш мумкин бўлди.

Жума куни иш куни тушдан кейин 2 соатга қисқартирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Озарбайжонда

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг