Озарбайжон Туркияга қутқарув гуруҳи жўнатaди

Олам

image

Озарбайжон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш ва қидирув-қутқарув ишларига ёрдам бериш учун 370 нафар қутқарувчидан иборат гуруҳни юборишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда бугун, 6 февраль куни Озарбайжон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Бугун эрталаб Туркияда содир бўлган зилзила оқибатларини бартараф этиш ва қидирув-қутқарув ишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг топшириғига кўра, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги биринчи самолётни жўнатиш учун тайёргарликни бошлади. 370 кишидан иборат мобил қутқарувчилар гуруҳи қардош юртга жўнаб кетди”, дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги 7 та вилоятда 7,4 (баъзи манбаларда 7,9) магнитудали зилзила содир бўлиб, оқибатда ҳалок бўлганлар сони 284 нафарга етган эди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг