Озарбайжон 30 аскарнинг жасадини Арманистонга топширди
Олам
−
24 Январь 2021
5813Озарбайжон Республикаси тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси Ҳукуматига 30 нафар арман ҳарбий хизматчисининг жасадини топширди. Бу ҳақда тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Фавқулодда вазиятлар давлат хизматининг Ахборот ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.
“24 январь куни қутқарув гуруҳлари Физули, Кашатаг ва Матагис ҳудудларида қидирув ишларини олиб борди. Ушбу ишлар натижасида Озарбайжон томони 30 нафар арманистонлик ҳарбий хизматчининг жасадини топширди. Жасадлар таниб бўлмайдиган ҳолатда. Уларни аниқлаш учун суд экспертизаси тайинланган”, дейилади хабарда.
Арманистон Ҳукумати Қорабоғдаги жанг пайтида деярли 3,5 минг киши ҳалок бўлганини даъво қилмоқда. Йўқолганларнинг сони ҳам кўпчиликни ташкил этади. Уларни қидиришда Россия тинчликпарвар кучлари ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси вакиллари иштирок этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь