Ўқитувчилар маош камлиги учун мактабга бормаяпти
Жамият
−
09 Май
48412Бугунги кунда олийгоҳни тамомлаётган, яхши билимга эга хорижий тил ўқитувчилари ойлик маош камлиги учун мактабда ишлашни хоҳламаяпти. Бу ҳақда Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш, лицензиялаш, таълим сифатини таъминлаш департаменти бошлиғи Абдували Холиқов кеча, 8 май куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
QALAMPIR.UZ сайти журналисти матбуот анжуманида хорижий тил бўйича олийгоҳни тамомлаган битирувчилардан дипломи бўлишига қарамай тил сертификати талаб қилинаётгани, тил сертификатига эга бўлмаган битирувчилар ишга қабул қилинмаётганига Олий таълим вазирлигининг муносабати ҳақида савол берган эди. Бунга Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш, лицензиялаш, таълим сифатини таъминлаш департаменти бошлиғи Абдували Холиқов қуйидагича жавоб берди.
“Хорижий тил ўқитувчиларидан C1 даражали тил сертификати талаб қилиш Олий таълим муассасаларида ҳам бор, мактабларда ҳам бор. Яхши хорижий тил ўқитувчилари мактабга ишга бормаяпти ойлиги камлигидан, очиғини айтадиган бўлсак. Демак, мактаб ишга олмаса ундан яхши жойга ишга бориши керак. Албатта, иш берувчининг талаби ҳам инобатга олиниши керак. Диплом бор, диплом ўтади. Диплом тан олинмайди, дегани эмас, нотўғри талқин қилинмасин. Сертификат талаб қиляпти, сертификати бўлсин ўқитувчининг, деган маънода. Фақат, иш берувчи талаб қилаётган бўлса, сертификат олиш керак. Хорижий тил ўқитувчиси хорижий тилни ҳаммадан яхши билиши керак”, дейди Холиқов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ QALAMPIR.UZ'нинг "Ўқитувчилар учун янги бошоғриқ. Диплом оддий қоғозга айланадими?" номли мақоласи эълон қилинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь