Оёқларим ортиқ безовта қилмайди — Эден Азар
Спорт
−
15 Август 2021 4681 1 дақиқа
“Реал” ярим ҳимоячиси Эден Азар Испания Ла Лигасининг 1-туридан ўрин олган “Алавес”га қарши учрашувдан сўнг, ўз ҳолати ҳақида фикр билдирди.
“Умид қиламанки, Анчелотти тайинланганидан кейин биз кўпроқ гол урамиз ва айнан шунинг учун жамоадамиз. Ўйлайманки, бу мавсумда биргаликда яхши натижага эриша оламиз.
Асосий мақсад, ҳар бир учрашувда очко тўплашдан иборат. Бугун тўртта гол урдик, бу ажойиб. Биз имкон қадар кўпроқ ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Оёқларим энди безовта қилмайди”, дейди Азар.
Эслатиб ўтамиз, Эден Азар 2020-21 йилги мавсумда Испания Ла Лигасида жароҳат сабабли 24 учрашувни ўтказиб юборган эди.
Маълумот учун, “Реал” “Алавес” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эден Азар жамоадошларининг бир голига ассистентлик қилди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь