Оёғи синган Конор 3 ҳафтада машғулотларга қайтди
Спорт
−
31 Июль 2021
11833Кеча, 30 июль куни UFC суперюлдузи Конор Макгрегор спорт залига ташриф буюриб, машқ жараёнларига қатнашди. Бу ҳақда TMZ нашри ёзмоқда.
Қайд этилишича, 31 ёшли жангчи 4 соатлик оғир операцияни бошидан ўтказганига бир ой тўлар-тўлмас машғулотларга қайтган. Залга ташриф буюрган Конор бир неча енгил ҳаракатлар ва машқлар қилиб, бир қатор мушаклар устида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 июль куни UFC 264 турнири доирасида Макгрегор ва Порье ўртасидаги баҳс ўтказилган эди. Биринчи раунд охирида Конор ноқулай тарзда оёғини синдириб олган, Дастин эса техник нокаут эвазига ғалабага эришганди.
Ушбу жароҳати сабаб ирландиялик жангчи 2022 йилнинг 7 январь кунига қадар UFC'дан четлатилди. Тиббий комиссия хулосасига кўра, Конор 2021 йил жангларда қатнаша олмайди. Шунингдек, август ойи ўрталарига қадар, спарринг жанглар ўтказиши тақиқланган.
Маълумот ўрнида, Конор Макгрегор ММА'даги фаолияти давомида 28 баҳсда иштирок этган. Унинг ҳисобида 22 ғалаба ва 6 мағлубият бор.
LiveБарчаси