Ойбек Турсуновнинг компанияси “KapitalBank”нинг акцияларини сотиб олди

Жамият

image

Ойбек Турсунов ва Исмоил Муродов таъсисчиси ҳисобланган "Promadik Invest" компанияси “KapitalBank"нинг 36 фоиз акциясини сотиб олди. “Тошкент” Республика фонд биржаси маълумотлари бу ҳақда гувоҳлик бермоқда. Бу борадаги келишувга 5 куни эришилган.

Эълон қилинган маълумотга кўра, компания 40 миллион 135 минг 986 дона акциясига эга бўлди. Бунга қадар 18 фоиз акция "Optima Leasing", 10 фоиз акция "East West Invest" ва 7 фоиз акция "Kapital Sug’urta" ва "Express Leasing" компанияларига тегишли эди. 58 фоиз акциялар эгаси сифатида “акционерлар” кўрсатилган.

Банк кузатувчилар кенгаши таркибидан "Promadik Invest" вакили Алексей Фаритович Губайдулин номи ўрин олган.

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, "Promadik Invest" компанияси 2007 йилда ташкил этилган. Устав фонди — 399 млн сўм. Асосий фаолият тури сифатида қишлоқ хўжалиги техникалари ижараси ва лизинги кўрсатилган. Компаниянинг 95 фоиз акциялари Ойбек Ботирович Турсунов, 5 фоиз акция эса Исмоил Фозилович Муродовга тегишли.

“Капиталбанк” — Ўзбекистондаги хусусий тижорат банкларидан бири. 2004 йилда у “Авиабанк” билан бирлашиб, акционерлик тижорат банкига айланган. Банк бошқаруви раиси — Ким Олег Ромоалдович.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, “KapitalBank" тошкентлик таниқли тадбиркор, мамлакатнинг бадавлат шахсларидан бири – “Ботир алюминий” номи билан танилган Ботир Раҳимовга тегишли бўлган. У бундан уч йил аввал россиялик таниқли ўзбек миллиардери Алишер Усмоновнинг собиқ келини – марҳум жияни Бобур Усмоновнинг беваси Диёра Усмоновага уйланган эди. Шундан сўнг мамлакатни тарк этган Ботир Раҳимов турмуш ўртоғи билан Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшаб келмоқда. Бу орада унга тегишли бўлиб келган "Ўзбекистон" меҳмонхонаси ҳам сотувга қўйилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

289

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг