Овқатлангандан сўнг уйқу келишининг олдини қандай олиш мумкин?
Саломатлик
−
30 Июнь 2021
13509Овқатлангандан сўнг уйқу келиши кўплаб одамларда кузатиладиган ҳолат. Эндокринолог шифокор Павел Баранов “Men's Health” журналига берган интервьюсида ушбу ҳодисанинг моҳиятини тушунтириб берди ва унга қандай муносабатда бўлиш кераклигини айтди.
Мутахассис эътиборни миянинг ишлашига ва орексин моддасининг чиқарилишига қаратган.
“Бизнинг миямизда гипоталамус деб номланган бўлим мавжуд. Унда, бошқа нарсалар қатори, орексин моддаси ҳам ишлаб чиқарилади. Бу қўзғалиш, ҳушёрлик ва иштаҳага таъсир қилади”, деган шифокор.
Ушбу модда очликни рағбатлантиради ва кўп миқдорда углеводларга бой бўлган овқатлар ейиш орексин фаоллигини пасайишига олиб келади, шу сабабли уйқучанлик пайдо бўлади.
Овқатдан кейин уйқу келишига қарши курашиш учун эндокринолог бирданига кўп миқдордаги углеводли маҳсулотларни истеъмол қилмасликни таклиф қилган. Шифокорга кўра, уларни кун давомида тақсимлаш ҳамда ёғлар ва углеводлар билан мувозанатлаштириш керак.
Эндокринолог қондаги қанд миқдорини ҳам тартибга солиш кераклигини айтган. Унинг таъкидлашича, ортиқча вазн ҳам орексин фаоллигига салбий таъсир кўрсатади.