ОТМлар битирувчиларнинг ишга жойлашиши ҳақида ҳисобот беради
Жамият
−
07 сентябр 2019 3857 1 дақиқа
2019/2020 ўқув йили бошига олий таълим муассасаси статистика ҳисоботининг янги шакли тасдиқланди.
«Кундузги таълим шаклидаги бакалавриат талабаларининг курслар, таълим йўналишлари бўйича тақсимоти» йиллик ҳисобот шаклининг 1-бўлимига тузатишлар киритилди. Қуйидагилар ҳам кўрсатилиши лозим:
тўлов-контракт асосида ўқиган бакалавриат битирувчиларининг нечтаси эгаллаган билимлари ёки ўхшаш таълим йўналиши бўйича ишга жойлашганлиги, шунингдек бошқа фаолият соҳасига ишга жойлашганлар сони;
грант асосида ўқиган ва ишга йўлланма олган бакалавриат талабаларининг нечтаси берилган йўлланма бўйича ишга жойлашганлиги.
Мазкур ҳужжат 4.09.2019 йилдан кучга кирди.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август