ОТМга ўқишга қабул қилиш тартибига ўзгартириш киритилди

Жамият

image

Давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичига ўқишга қабул қилиш тартибига айрим ўзгартиришлар киритилди. Мазкур ўзгариш Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарорида баён қилинган.

Қарор билан Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари ОТМга танловдан ташқари кириш имтиҳонларисиз давлат грантлари асосида қабул қилиниши бекор қилинди.

Янги низомга киритилган қўшимчаларга кўра:

• Бадиий академиянинг тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишлари бўйича республика танлови ҳамда мазкур йўналишлардаги халқаро танловларнинг ғолибларига Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли ОТМларнинг касбий (ижодий) имтиҳонларида соҳа бўйича энг юқори балл белгиланган фандан максимал балл олиш имтиёзи берилади;

• агар касбий (ижодий) имтиҳонларда энг юқори балл бир нечта фанлардан белгиланган бўлса, абитуриентга имтиёзли максимал балл олиш учун фанлардан бирини танлаш ҳуқуқи берилади;

•  агар айрим таълим йўналишларида 1 та фандан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш белгиланган бўлса, абитуриентга мазкур фан бўйича максимал балл берилади.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги ижодий имтиҳомлар пандемия сабабли кўплаб ОТМларда бекор қилинди.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

424

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг