ОТМга онлайн қабулда яна узилишлар кузатилиши мумкин
Жамият
−
12 Июль 2021
3192Давлат тест марказининг абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш тизими Давлат персоналлаштириш маркази билан интеграция қилинган бўлиб, абитуриентларнинг паспорт маълумотларни Давлат персоналлаштириш марказидан олинади. Давлат персоналлаштириш марказида техник ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда ДТМ хабар берди.
Қайд этилишича, абитуриент рўйхатдан ўтиш вақтида шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини дастурга киритганда, мазкур маълумотлар асосида Давлат персоналлаштириш марказига сўров юборилиб, абитуриентнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, расми каби маълумотлар Давлат персоналлаштириш марказининг базасидан реал вақтда олинади.
Ҳозирда Давлат персоналлаштириш маркази базаси ишламаётганлиги сабабли, my.dtm.uz сайтида узилишлар юзага келмоқда.
Айни вақтда Давлат персоналлаштириш маркази томонидан мазкур муаммони бартараф этиш бўйича тегишли ишлар олиб борилаётгани маълум қилинди.
Эслатибў ўтамиз, аввалроқ ДТМ биносида “свет” ўчгани боис, онлайн қабулда муаммолар бўлиши мумкинлиги маълум қилинганди.
LiveБарчаси