ОТМга киритиб қўйишни ваъда берганлар ушланди
3-саҳифа
−
16 Август 2023
5138Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ўқишга киритиб қўйишни ваъда берган фирибгарлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Я. фуқаролар С.Т. ва Б.Т.га танишлари ёрдамида хорижий олий ўқув юртида ўқиганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар тайёрлаб беришни ваъда берган. Шунингдек, у Тошкент шаҳридаги хусусий олий таълим университетларининг бирида 3-босқичига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 4 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.О. фуқаро Т.Х.нинг қўшни Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университети “Мусиқа” факультетидаги ўқишини танишлари орқали Андижон давлат университетининг “Мусиқа таълими” йўналишига кўчириб беришини айтган. Бунинг эвазига 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шу жумладан, департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.А. фуқаро Т.О.ни танишлари ёрдамида Андижон давлат университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда берган. Бунинг эвазига минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.