ОТМга кириш имтиҳонлари қачон бошланиши мумкинлиги айтилди
Жамият
−
02 август 2022 33164 1 дақиқа
Жорий йилда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари 8 августдан бошланиши режалаштириляпти. Бу ҳақда бугун, 2 август куни Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.
“Имтиҳон 8 августдан бошланиши режалаштириляпти. Таклиф лойиҳа шаклида тегишли ташкилотга киритилган. Имтиҳонлар 10 кундан 13 кунгача давом этиши мумкин”, дейди мутасадди.
Имтиҳон ўтказиш вақтлари ўтган йилдагидек биринчи смена соат 7:00 дан 10:00 гача, иккинчи сменани 19:00 дан 22:00 гача ўтказиш режалаштирилган.
“Таклиф берганмиз. Давлат қабул комиссияси тасдиқлаганидан кейин расман эълон қиламиз”, дейди ДТМ масъули.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август