ОТМда рўмол боғлаш вариантлари ҳам берилиши керак – Тошқулов форма ҳақида

Жамият

image

Олий таълим вазирлиги талабаларнинг формаси бўйича чеклов қўйишга қарши. Бу ҳақда вазир Абдуқодир Тошқулов “Тошкент ёшлар форуми — 2021” доирасидаги чиқиши вақтида айтиб ўтди.

“Ректор бўлиб ишлаган давримда форма бўйича тақиқларни бекор қилишдан бошлагандим. Аммо бу меъёр билан бўлиши керак, яъни бўйинбоғ тақиб келмагани учун дарсга киритмаслик каби ҳолатлар бўлмаслиги керак. Олий таълим муассасаларининг кўпчилиги молиявий мустақил, ўзини-ўзи таъминлайдиган таълим масканлари саналади. Уларнинг ўз дресс-кодлари борлигини ҳам инобатга олиш керак”, дейди Тошқулов.

Вазирга кўра, Олий таълим муассасасида кийиниш қандай бўлиш керак деганда, фақат рўмол боғламаган қизлар варианти берилиши керак эмас.

“Олий таълим вазирлиги ва ўзимнинг позициямни айтадиган бўлсак, форма бўйича чеклов қўйишга йўл қўймаймиз. Қиз болаларнинг кийиниши борасида гапирадиган бўлсам, биз уларга тақиқлаш нуқтаи назаридан эмас, балки биринчи навбатда таклиф беришимиз керак. Олий таълим муассасасида кийиниш қандай бўлиш керак деганда, фақат рўмол боғламаган қизлар варианти эмас, рўмол боғлаш вариантлари ҳам берилиши керак”, дейди вазир Тошқулов.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдуқодир Тошқулов

Баҳолаганлар

438

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг