ОТМ битирувчиларига дипломни онлайн олиш имконияти яратилди

Жамият

image

Олий таълим муассасасаларининг 2019/2020-ўқув йили битирувчилари учун дипломнинг электрон нусхасини олиш имконияти яратилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилган.

Хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги ҳаракатларни бажариш зарур:

•    diplom.edu.uz веб-сайтига кириш. Экранда пайдо бўлган саҳифанинг “ЖШШИР” қисмида паспортдаги тегишли маълумотни киритиш ва “Текшириш” тугмачасини босиш.

•    Кейинги саҳифада битирувчининг шахсий маълумотлари акс этган. “Диплом рақами” қисмида маълумотлар мавжуд бўлса, “Диплом нусхасини кўчириб олиш” тугмачаси босилади.

•    “Диплом рақами” қисмида маълумотлар акс этмаса, битирувчи тамомлаган олий таълим муассасасига мурожаат қилиши керак.

Бакалавриат битирувчилари диплом ва унинг иловаси электрон нусхалари билан magistr.edu.uz веб-платформаси орқали 2020/2021-ўқув йили учун магистратурага онлайн ҳужжат топшириши мумкин, дейилади Олий таълим ахборот хизматининг хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ диплом

Баҳолаганлар

847

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг