Отасининг фермер хўжалиги ерини 14 минг долларга сотмоқчи бўлган ўғил ушланди

Жамият

image

Самарқанд вилояти Ургут туманида отаси раҳбарлигидаги фермер хўжалиги ерини фирибгарлик йўли билан сотмочи бўлган ўғил ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Ургут туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Э. отаси раҳбарлигидаги “О.С.” фермер хўжалигига тегишли бўлган 1,2 гектар ер майдонини фуқаро У.С. нинг ишончига кириб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 14 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Э. га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг