“Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” кўрсатуви бошловчиси, олим Тўхтамурод Зуфаров вафот этди

Маданият-санъат

image

“Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” кўрсатувида бошловчилик қилиб келаётган адабиётшунос олим, уста созгар, ҳаттот, филология фанлари номзоди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Тўхтамурод ота Зуфаров бугун, 6 октябрь куни 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Маҳалла” телеканали хабар бермоқда. 

Катта ҳаётий тажрибага эга Тўхтамурод ота Зуфаров сўнгги йилларда “Маҳалла” телеканали томонидан эфирга узатиб келинаётган “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи”, “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” почтасидан” кўрсатувларида бошловчилик қилиб келаётган эди.

1936 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 

“Тўхтамурод ота Зуфаров серқирра фаолияти давомида адабиётшунослик, хаттотлик ва мусиқа маданиятимизга оид бой мерос қолдириб кетди”, дейилади хабарда. 

QALAMPIR.UZ таҳририяти аъзолари марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Тўхтамурод Зуфаров

Баҳолаганлар

350

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар