“От изини той босар”: Лукашенконинг ўғли отасининг лавозимини эгаллади

Олам

image

Беларусь раҳбари Александр Лукашенконинг тўнғич ўғли Виктор Лукашенко Олимпия ассамблеяси томонидан Беларусь Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) президенти лавозимига сайланди. 

2019 йилдан бошлаб Виктор Лукашенко МОҚнинг биринчи вице-президенти лавозимида ишлаган. 

1997 йилдан буён МОҚ президенти Беларусь давлати раҳбари Александр Лукашенко эди. 

Маълум қилинишича, МОҚ раҳбари лавозимига дастлаб Александр Лукашенко ва Виктор Лукашенко номзодлари илгари сурилган. 

"Мен яна бир муддатга Олимпия қўмитаси раҳбари этиб сайланишни режалаштирмаган эдим. Сиздан шуни сўрайманки, агар маъқул келса, сизга тўнғич ўғлимни топшираман. Ўғрилик, коррупция, пулни суиистеъмол қилиш ҳолатлари бўлмайди, деб ваъда бераман. Шунингдек, спортчилар ва мураббийларга нисбатан муносабат ҳам жуда яхши бўлади. Ўзимга келсак, мен спорт масалаларидан ҳеч қаерга қочмайман", деган Беларусь раҳбари. 

Олимпия учрашувида Александр Лукашенкога МОҚнинг фахрий президенти бўлишни таклиф қилишган. Бироқ, Республика раҳбари ушбу таклифни муддатидан олдин кўриб чиқиб, рад этган. 

МОҚ вице-президенти этиб Дмитрий Довгалёнок қайта сайланган ва биринчи вице-президент лавозимини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган. 

Тегишли таклиф МОҚнинг сайланган президенти Виктор Лукашенко томонидан киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Виктор Лукашенко

Баҳолаганлар

585

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар