Остон Ўрунов “Спартак”га қайтади
Спорт
−
04 Июнь 2022
2844Ўзбекистонлик футболчи Остон Ўруновнинг “Уфа” клубидаги ижара муддати якунланди. “Уфа” Остонни сотиб олмайди ва уни “Спартак”га қайтариб юборади. Бу ҳақда “Уфа” клуби матбуот хизмати хабар берди.
“Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўруновнинг “Уфа” билан шартномаси якунига етди. Ўрунов жорий мавсумда жамоамиз сафида 17 та ўйинда майдонга тушди. “Уфа” футбол клуби Остонга биргаликдаги фаолияти учун миннатдорлик билдиради ва унга профессионал фаолиятини муваффақиятли давом эттиришини тилайди”, дейилган клуб баёнотида.
Маълумот ўрнида, Ўрунов 2020 йилнинг ёзида “Уфа”дан "Спартак"га кўчиб ўтганди. Бироқ “Спартак” сафида ўзини кўрсата олмагач, 2021 йилнинг августида “Уфа”га қайтариб ижарага бериб юборилган эди. “Тransfermarkt” портали ўзбекистонлик иқтидор эгасини 700 минг еврога баҳоламоқда.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси