“Оскар” тақдимотида Уилл Смит хотинига қўпол ҳазил қилган актёрга тарсаки туширди (видео)
Маданият-санъат
−
28 Март 2022
50601Aмерикалик актёр Уилл Смит “Оскар” мукофотини топшириш маросимида актёр ва комик Крис Рокнинг юзига шапалоқ туширди. Маросим ABC томонидан трансляция қилинган.
Маросимда Рок “Энг яхши ҳужжатли фильм” номинациясида даъвогарларни эълон қилган. Нутқи давомида комик Уилл Смитнинг рафиқаси Жада Пинкетт Смитнинг “ажойиб, жуда калта сочлари ҳақида” ҳазил қилган.
Жада Пинкетт Смит охирги пайтларда соч тўкилишига олиб келадиган аутоиммун касаллик — алопециядан азият чеккан. Яқиндагина у энди буни яширмаслигини эълон қилган.
Рокнинг ҳазилидан сўнг Смит ўрнидан туриб, саҳнага чиққан ва комикнинг юзига тарсаки туширган.
Шундан кейин у жойига қайтган, лекин Рок ҳақида яна бир неча сўз айтган. Бу вақтда трансляция жараёнида овоз ўчирилган, шунинг учун Смитнинг сўзлари номаълумлигича қолган.
“Бу телевидение тарихидаги энг ажойиб кеча бўлди”, деган тарсаки еган Рок.
Шундан сўнг маросим одатдагидек давом этган.
Аввалроқ, 94-марта ўтказилган маросим натижалари ҳақида хабар бергандик.