“Оскар-2026” номзодлари эълон қилинди
Маданият-санъат
−
22 Январь 4724 2 дақиқа
Америка Киноакадемияси “Оскар-2026” киномукофотига номзодлар рўйхатини эълон қилди. Номзодлар рўйхати академиянинг расмий сайтида келтирилган.
98-маротаба ўтказилаётган тақдирлаш маросими жорий йилнинг 15 март куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтади.
Номзодлар:
Энг яхши актёр:
- Тимоти Шаламе – “Буюк Марти”
- Леонардо Ди Каприо – “Жанг ортидан жанг”
- Итан Хоук – “Мовий ой”
- Майкл Жордан – “Гуноҳкорлар”
- Вагнер Моура – “Махфий агент”
- Энг яхши иккинчи даражали эркак актёр:
- Бенисио дель Торо – “Жанг ортидан жанг”
- Жейкоб Элорди – “Франкенштейн”
- Делрой Линдо – “Гуноҳкорлар”
- Шон Пенн – “Жанг ортидан жанг”
- Стеллан Скарсгард – “Сентиментал қадрият”
Энг яхши актриса:
- Жесси Бакли – “Ҳемнет”
- Роуз Бирн – “Агар оёқларим бўлса, сени тепган бўлар эдим”
- Кейт Ҳадсон – “Уларнинг орзулари оҳанги”
- Ренате Реинсве – “Сентиментал қадрият”
- Эмма Стоун – “Бугония”
Энг яхши иккинчи даражали актриса:
- Эль Фаннинг – “Сентиментал қадрият”
- Инга Ибсдоттер Лиллеос – “Сентиментал қадрият”
- Эми Мэдиган – “Қурол”
- Вунми Мосаку – “Гуноҳкорлар”
- Тейяна Тейлор – “Жанг ортидан жанг”
Энг яхши режиссёр:
- Хлоя Чжао – “Ҳемнет”
- Жош Сафди – “Буюк Марти ”
- Пол Томас Андерсон – “Жанг ортидан жанг”
- Йоахим Триер – “Сентиментал қадрият”
- Райан Куглер – “Гуноҳкорлар”
Энг яхши фильм:
- “Бугония”
- “Ф-1”
- “Франкенштейн”
- “Буюк Марти ”
- “Жанг ортидан жанг”
- “Махфий агент”
- “Сентиментал қадрият”
- “Гуноҳкорлар”
- “Поездлар ҳақидаги тушлар”
Номзодларнинг тўлиқ рўйхати “Оскар” мукофотининг расмий сайтида эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда Америка кинематография санъати ва фанлари академиясининг 97-“Оскар” тақдирлаш маросимида ўзбекистонлик фоҳиша қиз ҳақида экани иддао қилинган “Анора” фильми ғолиб деб топилганди.
Live
Барчаси