Осиёнинг энг бой банкири долларни “молиявий террорчи” деб атади

Олам

image

Осиёнинг энг бой банкири ва Ҳиндистоннинг энг йирик банкларидан бири “Kotak Mahindra Bank”нинг бош директори Удай Котак АҚШ долларини танқид қилиб, “дунёдаги энг йирик молиявий террорчи” деб атади. Удай ушбу фикрни Деҳлидаги ET мукофотларини топшириш маросимида билдирган

“Мен дунёдаги энг йирик молиявий террорчи АҚШ доллари эканига ишонаман. Бизнинг барча пулларимиз ностро ҳисобларида ва ким билсин, эртага бирдан АҚШдаги ҳар қандай инсон пулларини ечиб ололмай қолиши мумкин”, дейди у.

Удайнинг айтишича, айни пайтда дунёда муқобил захира валютаси қидирилмоқда ва Ҳиндистон рупиясини шундай захира валютага айлантириш вақти келган. Банк раҳбари жаҳон захира валютасини яратиш учун Ҳиндистон узоқ йўл босиб, кучли институтлар барпо этиши кераклигини таъкидлаган.

 “У ҳеч кимнинг хоҳиш-истакларига боғлиқ бўлмаган тузилма яратиши керак. Механизмлар ишончли бўлмоғи лозим. Ҳиндистонга бутун дунё ишониши керак”, дейди Удай.

Ўтган йилнинг ноябрь ойи бошида Ҳиндистон ҳукумати ташқи савдо сиёсатининг бир қисми сифатида экспортни рағбатлантириш мақсадида халқаро савдо ҳисоб-китобларида унинг миллий валютаси рупийдан фойдаланишга рухсат берган. Савдо вазирлиги томонидан ушбу тузатишлар ҳинд рупиясининг халқаролашувига қизиқиш ортиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, халқаро савдони соддалаштириш ва енгиллаштириш учун киритилган.

Маълумот учун, Удай Суреш Котак ҳиндистонлик банкир ва миллиардер ҳисобланиб, бойлиги 14,8 миллиард долларни ташкил қилади. У “Kotak Mahindra Bank”ининг ижрочи вице-президенти ва бошқарувчи директори ҳамдир. Унинг банки Ҳиндистоннинг корпоратив тарихида мамлакат захира банкидан лицензия олган биринчи компания бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон АҚШ доллари Удай Котак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг