Осиё ва Aфриканинг қашшоқ мамлакатлари туфайли иқлим ўзгаришига қарши кураш хавф остида қолмоқда

Олам

image

Осиё ва Aфриканинг қашшоқ мамлакатлари туфайли иқлим ўзгаришига қарши кураш хавф остида қолмоқда. БМТ Aтроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастурининг UNEP транспорт бўлими бошлиғи Роб де Ёнгнинг таъкидлашича, инсониятни глобал фалокатдан қутқариш ушбу давлатларга боғлиқ, чунки уларнинг аҳолиси электромобилларни сотиб ололмайди.

"Агар биз фақат АҚШ, Финляндия ва Голландияга электромобиллар олиб келсак, иқлим бўйича Париж келишувига эриша олмаймиз. Кам ва ноль чиқиндилар чиқарадиган автомобиллар паст ва ўрта даромадли мамлакатларга ҳам етказиб берилиши керак", дейди де Ёнг.

Таъкидлашича, ҳозирги вазият учун жавобгарликнинг бир қисмини автомобиль ва мотоцикл ишлаб чиқарувчилар зиммасига юклаш лозим. Чунки одамлар арзон, экологик тоза транспорт воситаларига муҳтож. 

Маълумот ўрнида, 1751 йилдан 2017 йилгача Aфрика ва Жанубий Aмерика иссиқхона газлари чиқиндиларининг атиги уч фоизини ташкил қилган. 2019 йилда Aфрика атмосферага 1,43 миллиард тонна карбонат ангидрид, шунингдек Жанубий Aмерикага 1,1 миллиард тоннa, Европа Иттифоқи мамлакатларига эса 2,9 миллиард тонна чиқинди ташлаган.

Шунингдек, де Ёнг, камбағал мамлакатларда аҳоли сонининг кўпайиши туфайли яқин келажакда зарарли чиқиндилар миқдори ошишини, Кенияда бу кўрсаткич 2005 йилдан бери икки баробар ошганлигини алоҳида таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг