Осиё ўйинлари олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Спорт

image

Бугун, 12 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги “Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати” музейида Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган Осиё ўйинлари олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёшлар сиёсати спорт вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлари нуфузли мусобақа олдидан ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарди. 

Анжуманнинг бош спикери Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов спортчиларнинг мусобақага тайёргарлик жараёнларига тўхталиб, уларнинг баҳсларга янгича тизим асосида ҳозирлик кўрганини айтди.

Шунингдек, Икромов Ўзбекистонга асосий медалларни олиб келадиган спорт турларидан ташқари, бошқа турлар ҳам яқин йиллар ичида ўз самарасини беришини маълум қилди. 

“Охирги вақтларда стол тенниси билан шуғулланадиган спортчиларнинг натижалари яхшиланмоқда, бадминтон бўйича катта ишларни эса энди бошладик. Кейинги йиллардан бадминтоннинг ҳам оммавийлигини таъминласак, яхши натижаларга эришамиз”, дейди Икромов.

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига Ўзбекистон ўз тарихидаги энг катта делегация билан иштирок этади. Жами 350 дан зиёд ўзбекистонлик спортчи медаллар учун курашиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг