Осиё кубоги-2023: Турнирнинг драматик ўйинларидан бири якунланди

Спорт

image

Қатар яшил майдонлари мезбонлик қилаётган футбол бўйича Осиё кубоги баҳслари ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Бугун, 25 январь куни турнирнинг 3-тур ўйинлари давом эттирилди. “E” гуруҳида Жанубий Корея ва Малайзия ўртасидаги драматик баҳсда 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди.

Баҳснинг 62-дақиқасига келиб Малайзия ҳисобда олдинга чиқиб олганди, бироқ кейинчалик кореяликлар ўйин тизгинини ўз қўлига олди. Корейслар сафидан голларга Ву Ёнг ва Сон Хён Мин муаллифлик қилган бўлса, малайзияликлардан Ҳалим, Айман ва Моралес рақиб дарвозасини ишғол қилди. Баҳснинг 83-дақиқасида Малайзия аъзоси Ҳазми ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди.

Шундай қилиб, “E” гуруҳида Жанубий Корея 5 очко билан 2-ўринни банд этди. Малайзия эса турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди. Энди Жанубий Корея нимчорак финалда “F” гуруҳи ғолиби билан тўқнаш келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Осиё кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг