Ошхоналар ва автобусларда ўринлар сони 50 фоизгача чекланади
Жамият
−
17 Апрель 2021
4226Овқатланиш муассасаларида ўринлар ва автобусларда ўриндиқлар сони 50 фоизгача чекланади. Бу ҳақда Махсус комиссия йиғилишида иштирок этаётган ЎзА мухбири хабар бермоқда.
Қайд этилишича, энди барча умумий овқатланиш муассасаларида ўринлар 50 фоизгача чекланади, бироқ 100 кишидан ошмаслиги назорат қилинади.
Бундан ташқари, автобусларда ўриндиқларнинг сони 50 фоизгача чекланади. Ўз навбатида, автобуслар сони кўпайтирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондан 18 апрелдан бошлаб, карантин назорати кучайтирилиши маълум қилинганди.
LiveБарчаси