18 апрелдан карантин қоидалари кучайтирилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 18 апрелидан Ўзбекистонда карантин қоидаларига амал қилинишининг назорати янада кучайтирилади. Бу ҳақда Бош вазир Абдулла Арипов иштирокидаги махсус йиғилишда сўз борган.

Унга кўра, боғча ва мактабларда касалланиш ҳолати аниқланса, уларнинг фаолиятини зудлик билан тўхташиш ва 2 ҳафтага карантинга олиш белгиланди. Ушбу вақт мобайнида улар онлайн тартибида фаолият юритади.

Йирик савдо мажмуалари ва бозорларда, дўконларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши, жумладан, қўлларни антицептик воситалари билан зарарсизлантириш, одамларнинг тиббий ниқоб тақиши, ижтимоий масофа сақлаши қатъий назорат қилинади.

Айни Рамазон ойида таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда адо этиш, ифторликларни имкон қадар оила даврасида ёки 100 кишидан ошмаган ҳолатда ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

1 майдан бошлаб, концерт томоша тадбирларини ёпиқ масканларда ўтказиш каби қатор чекловлар белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

3265

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг