Орзуга айб йўқ. Азар хаёлан АҚШ президенти

Спорт

image

"Реал Мадрид" ва Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Эден Азар сайёрадаги қайси одам билан ўрнини алмашиши мумкинлиги ҳақида хаёл қилди. Футболчи ўзини Жо Байден ўрнига АҚШ Президенти сифатида синаб кўрмоқчи эканлигини айтди. Бу ҳақда "Daily Mail" нашри хабар берди.

Қайд этилишича, унда сайёрадаги қайси инсон билан ўрин алмашган бўлардингиз, деб сўралганда, у Жо Байден билан камида беш дақиқа ўрин алмашишни хоҳлашини айтган.

“Қўшма Штатлар президенти бўлиш... Эден Азар АҚШ президенти. Ажойиб эшитилади, шундай эмасми? Оқ уй ва мен, офисда қўлда сигарет билан ўтирибман”, дея жавоб қайтарган у.

Эслатиб ўтамиз, Эден Азар "Реал"га ўтишдан олдин "Челси" ва "Лилл" клубларида тўп сурган. Жорий мавсумда у мадридликлар сафида 15 та ўйинда майдонга тушган.

Муштарий Ғаниева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг