Ортиқхўжаевга “насиҳат” қилиб туриш сенатор Калоновга юклатилди
Жамият
−
19 Август 2020
18468Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 17 август куни “Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди. Ушбу фармонга биноан Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоатчилик, маҳалла ва нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди.
Янги лавозимни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши аъзоси – Тошкент шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Рустам Калонов тайинланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.
Рустам Калонов 1950 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1974 йилдан буён халқ хўжалигининг турли соҳа ва тармоқларида масъул вазифаларда фаолият юритган.
2017 йилдан 2020 йилгача “Нуроний” жамғармасининг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, 2020 йилдан Тошкент шаҳар ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари сифатида ишлаб келмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь