Ортиқхўжаев зиммасига яна бир вазифа юклатилди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 2 декабрь куни “Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Унга мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокими Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини бошқариш фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва унинг лозим даражада ишлаши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

•  Тошкент шаҳар туманлари ҳокимлари тегишли ҳудудда иссиқлик таъминоти хизматларини кўрсатиш соҳасида қуйидагилар учун шахсан жавобгар ҳисобланади:

•  иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан хизматлар тузиладиган шартномаларга мувофиқ кўрсатилишини, шунингдек, истеъмолчиларга иссиқлик энергияси ва иссиқ сув узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш;

•  иссиқлик энергияси ва иссиқ сув учун тўловларнинг квартиралар ички ҳисобга олиш ускуналари кўрсаткичлари, истеъмолнинг норматив ҳажмлари ва квартиранинг иситиладиган майдони ўлчами асосида ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлашга, шунингдек, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишига кўмаклашиш;

•  иссиқлик таъминоти тизими объектларининг ҳолати, фойдаланилиши ва уларга таъмирлаш хизмати кўрсатилиши устидан назоратни таъминлаш;

•  иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарининг алмаштирилиши ва ўрнатилишини, шунингдек, иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан уларнинг пломбаланишини ташкил этиш;

•  иссиқлик энергияси ва иссиқ сувдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш;

Тошкент шаҳар туманлари ҳокимларининг иссиқлик таъминоти тизимини бошқариш соҳасидаги фаолияти самарадорлиги тегишли ҳудудда мақсадли индикаторларнинг бажарилиши ҳолати ва кўрсатилаётган хизматлар сифатидан келиб чиққан ҳолда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан йилига камида икки маротаба баҳоланади, шунингдек, масъул шахсларга нисбатан белгиланган тартибда рағбатлантириш ёки жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

721

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг