Ортиқхўжаев ўзидан кетди. Журналистларни йўқ қилиш, гейга чиқариш билан таҳдид қилди (аудио)

Жамият

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳурмача қилиқлари ҳақида ёзмаган оммавий ахборот воситаси, бонг урмаган журналист деярли қолмади. Жаҳонгир Ортиқхўжаев илк иш бошлаган кунлариданоқ журналистларни ўзининг ашаддий душмани сифатида кўриб келгани айтишмоқда. Буни QALAMPIR.UZ’га етиб келган овозли ёзув тасдиқлайди. 

Ушбу овозли ёзув қаерда ёзиб олингани маълум эмас. Аммо унда Ортиқхўжаевнинг гапларидан сезиш мумкинки, у журналистлар билан мулоқот қилмоқда. Ҳоким журналистларга очиқдан очиқ таҳдид қилади. 

"Бир ҳафта олдин мени заводим, ишлаб чиқарган маҳсулотларимни поқдан олиб поққа солади. Монополия, "Artel" дабдала дейди. Бир ҳафтадан кейин 10 минг доллар берсанг, ўша маҳсулотни мақтаб чиқади, реклама асосида дейди. Ким ўзи улар? Они твари последние. Онанинг боласими булар, ё итнинг боласими? Принципи йўқ ифлос!

Петухлар келяпти мамбетга, ҳаммаёқдан келиб ўзичалик ҳаммани иснодга қўяди. Я могу так сделать. Что вас махаля не примет . Так могу  сделать что ваши родители издевались. Я так могу сделать ваши соседи кўришганингдан уялиб қолиши мумкин. Я могу это сделать. А что мне трудно что ли вас объявить гейм. Это легко. Легко! Свободо слово. Я за шесть секунд вас посожу на одну такси с гейм. И всё. Фотограграфирует и вас объявят гейм.

Ёқадими раҳбаримизга, ёқмайдими мени ўзимнинг ҳам характерим бор. Я могу это делать. Шесть секунд могу сделать. Организовать могу. Или сомневаешься? Тушунтиролдимми? 

Икки кун, уч кун биттанг бесабаб уйдан чиқиб кетларинг. Йўқолиб қолларин. Уч кун биттанг бесабаб уйдан чиқиб кетларинг. Вы хотите это? Уч кун йўқ бўлиб қолса, ҳамма жим-жит. Ў-ў-ў сан тирикмисан - ҳеч ким хабар олмайди айтиб қўяй сенга. Эт-бетда ёзишади, бир ҳафтадан кейин унутишади.Бўлди! А қаттадир чўкиб ўлгандирде, кун иссиқ дейишади, бўлди! И всё.

Ҳаёт шунақа! Шунинг учун лучше с нами работайте. Если у вас какой-то проблема будет помогите нам чтобы мы решили эту проблему".

Бугун ОАВ Ўзбекистонда шахсан мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев эътиборидаги соҳа. Журналистларнинг давлат ва жамиятдаги мавқеини кўтариш, ОАВни тўртинчи ҳокимият даражасига олиб чиқишни талаб қиляпти Президент. Айни шу даврда Ортиқхўжаевнинг бу хатти-ҳаракатини қандай изоҳлаш мумкин. Хўш, энди ким давлатга ва бугунги сиёсатга душман бўляпти, журналистларми ё Ортиқхўжаев. 

Дарвоқе, ҳоким жаноблари Олий Мажлис Сенати аъзоси саналади. Қонун чиқарувчи идора вакилининг ўзи қонунларни менсимаса, истаган одамини шарманда қилиш ва йўқ бўлиб қолиши мумкинлиги билан таҳдид қилса... У қайси давр, қайси жамиятда яшаяпти?

Давлат идораларидан ушбу ҳолат бўйича муносабат кутамиз.

Бу шунчаки унутилиб кетадиган воқеа эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Баҳолаганлар

2390

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг