Ортиқхўжаевнинг гаплари яна интернетда баҳс чиқарди. У волонтёрлар фаолиятидан шубҳаланмоқда
Жамият
−
18 Ноябрь 2020
15185“Волонтёрлар (кўнгиллилар – таҳр.) ҳаддан ташқари кўпайиб кетяпти. Мен охирги пайтларда шубҳага боряпман”. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев куни кеча пойтахт ёшлари билан учрашувда гапирган.
Учрашувда қатнашган ёшларда бири Ортиқхўжаевга волонтёрларни жамлаб, Ассоциация ёки Федерация ташкил этиш таклифини билдирди. Бунга жавобан шаҳар ҳокими охирги вақтларда волонтёрлар фаолиятидан шубҳаланиб қолаётганини айтди.
“Товар, пул олиш, PayMe’дан пул ўтказиб бериш, кимгадир олиб бориб беришда ҳаддан ташқари кўпайиб кетяпти волонтёрлар. Бир нарсани тўғри тушинглар: волонтёрлик касбми ё ҳақиқатан ёрдам беришми, ё бундан даромад олишми? Шуни фарқига боролмаяпман. Ўзи волонтёр тушунчаси нима дегани? Кўнгилли ишчи дегани. Лекин мен бирорта волонтёрни уйда ётган қариянинг оёғига тоғорача тутиб, совунлаб ювиб қўйганини кўрмадим. Сочини тараб қўйинг, ювиб қўйинг. Шуни ҳеч кўрмадим. Ҳаммаси сумка-сумка нарса олиб бориб ташлаш билан овора. Буни бир кўриб чиқишимиз керак. Волонтёрлик хизматлари бўйича ҳам кўриб чиқиб, чуқур ўйлашимиз керак. Енгил ўйлаб ўтирадиган нарса эмас”, дейди Ортиқхўжаев.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ушбу гаплари пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан тарқатилган видеолавҳадан ўрин олган. Бу гаплар эса ижтимоий тармоқларда аллақачон баҳсларни келтириб чиқармоқда.
Эслатиб ўтамиз, 16 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистлар ҳақида билдирган фикрлари яширин тарзда ОАВга сиздирилганига бир йил тўлди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15