Қорабайир зотли отларни етиштириш ва кўпайтириш маркази ташкил этилади

Жамият

image

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси қошида юридик шахс мақомига эга Қорабайир зотли отларни етиштириш ва кўпайтириш бўйича инновацион селекция-генетика маркази ташкил этилади. Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раисининг ўринбосари бир вақтнинг ўзида Қорабайир зотли отларни етиштириш ва кўпайтириш бўйича инновацион селекция-генетика маркази директори лавозимида фаолият юритади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 18 февраль куни имзолаган “Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сўз борган. 

Қарор билан янги марказ ҳузурида лаборатория ташкил этилади ва унга отларнинг қон гуруҳини аниқлаш ва маълумотлар базасини яратиш бўйича вазифалар юкланади. 

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Федерация:

Марказ лабораториясини замонавий ускуна ва малакали мутахассислар билан жамланишини таъминлайди;

мутахассис-чавандозлар, Марказ лабораторияси мутахассислари, кавалер-инструкторлар, шунингдек, манфаатдор идоралар ходимларини хорижда ўқитиш ва малакасини оширишни ташкил этади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Йилқичилик Қора байир

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг