Онлайн қабул давом этяпти. Абитуриентлар энг кўп қайси ОТМни танламоқда?
Жамият
−
11 Июль 2021
117232021–2022 ўқув йили учун бугун, 11 июль 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 230 254 нафарни ташкил этмоқда. Энг кўп абитуриентлар ҳозирча, Тошкент давлат педагогика университетини танламоқда. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.
Таълим шакли бўйича:
- Кундузги таълим шакли — 140 576 нафар;
- Сиртқи таълим шакли — 83 630 нафар;
- Кечки таълим шакли — 6 048 нафар.
Тиллар кесимида:
- Ўзбек тили — 194 640 нафар;
- Рус тили — 29 429 нафар;
- Қорақалпоқ тили — 5 036 нафар;
- Бошқа тиллар — 1 149 нафар.
Абитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:
- Тошкент давлат педагогика университети — 8 328 нафар;
- Ўзбекистон миллий университети — 7 957 нафар;
- Наманган давлат университети — 7 295 нафар;
- Жиззах давлат педагогика институти — 7 082 нафар;
- Урганч давлат университети — 6 584 нафар.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023