“Omicron” тадқиқи: янги штамм вакциналардан яхшироқ ҳимояланган

Бу қизиқ

image

Pfizer ва BioNTech компаниялари коронавируснинг янги “omicron” штамми вакцина антикорларини коронавируснинг бошқа штаммларига қараганда самаралироқ четлаб ўтишини тасдиқлади.

Компания ўтказган тадқиқот натижасига кўра, “omicron”га қарши Comirnaty вакцинасининг уч дозаси билан эмланиш икки дозали вакцинациядан кўра самаралироқ ҳимоя қилишини кўрсатган.

Қайд этилишича, тадқиқот бир қанча фактларни очиб берган. Биринчидан, тадқиқотчилар янги пайдо бўлган далилларни тасдиқладилар, янги “omicron” вариантини антикорлар билан нейтраллаш ҳақиқатан ҳам SARS-CoV-2 га нисбатан камайган. Шундай қилиб, уларнинг маълумотларига кўра, янги вариантнинг вирусли зарраларини бир хил даражада нейтраллаш учун “нормал” вирусга қараганда ўртача 25 баравар кўпроқ антикор керак бўлади.

Иккинчидан, ишлаб чиқувчилар вакцинанинг учинчи, кучайтирувчи дозаси антикорлар даражасини тахминан 25 баравар оширади, деб хабар бермоқда. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, учинчи эмлашдан кейин нейтралланиш вакцина икки марта киритилганда асл штамм учун кузатиладиган даражага етади. Бу Германиядан мустақил тадқиқотчилар томонидан олинган дастлабки маълумотлар билан билвосита тасдиқланган.

Ўз навбатида, Германиянинг BioNTech раҳбари Уғур Шаҳин компания “omicron”га қарши махсус вакцина устида ишлашни давом эттиришини таъкидлади. Ишлаб чиқарувчилар унинг 2022 йил март ойида сотувга чиқишига умид қилишмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

омикрон

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг